Линклар

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс бугун берган баёнотида айтилишича, яқин келажакда фаластинликларга Ғазо Минатақасида бемалол ҳаракатлана олиш имкониятини берувчи битим имзоланиши мумкин.


Сентябр ойида исроилликлар Ғазодан чиқиб кетганидан кейин икки томон чегарадан ўтиш борасида келиша олмаётган эди.
Рамаллоҳда Фаластин етакчиси Маҳумд Аббос билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида Райс музокараларда иштирок этаётган халқаро воситачи Жэймс Вольфенсон икки томонни муросага келтириши мумкин бўлган таклифлар киритганини маълум қилди.
“Иккала томон Вольфенсоннинг таклифига амал қилса, яқин келажакда битим имзолнаши ва бу масалалар ҳал этилишига ишончим комил”, - деди АҚШ Далат котиби.
Маҳмуд Аббос ҳам битим имзоланишига умид билдириб, Ғазо-Миср чегараси очилиши муқарра эканини таъкидлади.
Бугун эрталаб, Қуддусда Исроил Бош вазири ариэль Шарон билан бўлиб ўтган музокаралардан кейин, Райс Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнини қайта тиклашга ҳаракат қилишини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG