Линклар

logo-print

М.Тожибоева халқаро ташкилотлардан кўмак сўраяпти


Шайбон Шу кунларда ҳибсда сақланаётган “Ўтюраклар” клуби раҳбари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева халқаро ташкилотларни унинг тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирди.

М.Тожибоеванинг адвокати Дилафрўз Нурматованинг сўзларига қараганда, илгари ҳуқуқ ҳимоячининг ҳибсхонадан ташқарига хат-хабар чиқаришига тўсиқлар бор эди. Аммо ҳозир вазият бирмунча ўзгарган. Унинг ариза ва мурожаатларини ташқарига чиқариш осонлашган.

М.Тожибоева халқаро ташкилотлар номига ёзган мурожаатида ўзига нисбатан терговлар адолатсиз бўлаётганига урғу берган. Бу мурожаатда ҳуқуқ ҳимоячиси ўзига эълон қилинган айбловлар мутлақо нотўғри эканини баён этган ва халқаро ташкилотлардан иш адолатли ҳал бўлиши учун кўмак сўраган.

Тинтув вақтида М.Тожибоеванинг уйидан компьютер, телефонлар мусодара қилинган эди. Адвокатнинг таъкидлашича, ўшада ҳуқуқ ҳимоячисига Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) бўйича айблов эълон қилинган эди. Аммо мусодара қилинган техника воситаларининг бу айбловга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу буюмлар нега мусодара қилингани ҳимоя томони учун ҳалигача жумбоқ.

Кузатувчилар эҳтиёт чораси сифатида М.Тожибоевага нисбатан қамоқда сақлаш қўлланилганини ўта қаттиққўллик сифатида баҳоламоқда.

Д.Нурматованинг билдиришича, унинг эҳтиёт чорасини тилхат асосида очиққа чиқариш билан алмаштириш тўғрисидаги аризаси Фарғона вилояти прокуратураси томонидан рад қилинган. Прокуратура бундай қарорга келиниши сабаби сифатида М.Тожибоева очиққа чиқарилса, “жиноят ишини олиб боришга тўсқинлик қилиши мумкинлиги”ни кўрсатган.
XS
SM
MD
LG