Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:30

Зокир Алматов Германия касалхонасида


Ўзбекистон ички ишлар вазирининг Ҳановер шаҳрида давoланаëтганлигини Германия ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.

Аввалига биз бу маълумотни тасдиқлаш учун Ҳановердаги неврология клиникасига телефон қилдик¸ аммо телефон қўнғироғини кўтарган касалхона матбуот котиби беморлар ҳақида маълумот бера олмаслигини ва безовта қилмасликни асабий тарзда сўради. Аммо Шпигел журналининг 14 ноябр кунгги 46 сонида чоп қилинган мақолади Зокир Алматовнинг Ҳановер каслахонасида суяк саратонига чалиниб даволанëтгани айтилади. Журналда "Андижон қассоби" дея тариф берилган Зокир Алматовнинг ҳарбий кийимдаги рангли портрети ва немис ҳарбий вертолетларининг Термиз аеропортида турган сурати чоп этилган

Мақола "Қонун ташқарисидаги бир кимсага берилган ëрдам" деб аталади.

Мақоладан иқтибос

"Диктатор Ислом Каримовнинг қуролланган аскарлар гуруҳи 13 май куни Ўзбекистон шарқидаги Андижонда тинч намойишга чиққан аҳолини қирғинбарот қилди.
Бу қирғинда 700дан зиëд кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Бу воқеадан 6 ой ўтиб Андижон қассоби деб ном чиқарган Ўзбекистон ички ишлар вазири 56 яшар Зокир Алматов Расмий Берлин илтифотига кўра Ҳановер шаҳридаги халқаро неврология институтининг ҳусусий клиникасига даволаниш учун жойлаштирилди.
Расмий малумотга кўра унга аввалига виза бериш рад қилинган бўлса ҳам кейинчалик расмий Берлин Алматовга виза беришга қарор қилди.
Бу қарор Германия ҳаво қўшинларининг Термиздаги базаси сақлаб қолиниши эвазига берилган кўринади.
Немис учқичлари айнан Термиз аеропортидан Афғонистонга учишади."


Шпигел журналидан иқтибос эди.

Шу ўринда бир қизиқ воқеага эътибор қаратсак.

Мамлакат ташқарисидаги мустақил ўзбек журналистларидан бири, Ҳановер касалхонасига қўнғироқ қилиб Зокир Алматов мени тоғам бўлади¸ ундан ҳол аҳвол сўрамоқчи эдим деб мурожаат қилади. Касалхона ходимлари журналистни Зокир Алматов ëтган палатадаги телефонга улашади. Аммо Алматов нотаниш овозни эшитиб трубкани қўйиб қўяди.

Ана шундан кейин¸ яъни 15 ноябр куни Германия ташқи ишлар вазирлигига қўнғироқ қилдик.

Германия ташқи ишлар вазирлиги расмийси Миҳаел Ибернинг жавоби мана бундай бўлди.

"Европа Иттифоқи томонидан қўйилган жазо чорасига биноан Зокир Алматовнинг ЕИ ҳудудида саëҳат қилиши тақиқланган. Аммо биз унга гуманитар асосларга кўра виза бердик. Яъни Алматовнинг махсус клиникага жойлаштирилиши бунинг учун асос бўлди", - деди Германия ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

Хўш, гуманитар асосга кўра виза берилиши деган гапни қандай тушуниш мумкин. Демак қонундан тақшқари қилинган ҳар бир кимса касал бўлдим деб виза олаверадими.

Исталмаган шаҳсларга гуманитар виза бериш борасида Германиядаги яшиллар партияси фаоли Эккеҳард Маасга савол бердик.

"Ҳар қандай кимса¸агар унинг қўлида касалхона билан шартнома бўлса ва даволаниш пулини тўласа унга гуманитар асосда виза берилади.
Айни пайтда Андижонда минглаб одамларнинг қонини тўкканликда айбланаëтган Зокир Алматов каби исталмаган ва қонун ташқарисида бўлган шаҳсларнинг ЕИ ҳудудида қамоққа олиниб суд қилингани маъқул бўлар эди”,
- деди Германия яшилар партияси фаоли Эккеҳард Маас.

"Агар Германия бундай кимсаларни мамлакатга киргизмаса ëки улар мамлакатга кирган пайтидаëқ ушлаб суд қилинса ҳурсанд бўлар эдим. Зеро инсонларни қирғинбарот қилганларни ЕИ ҳудудида суд қилиб жазолаш учун барча ҳуқуқий асослар бор", - деди Эккеҳард Масс.


Ҳановердаги неврология клиникаси
XS
SM
MD
LG