Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:34

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг 12 нафар юқори лавозимдаги амалдорларига нисбатан иттифоқ мамлакатларига киришни таъқиқлади


14 ноябр куни Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг 12 нафар юқори лавозимдаги амалдорларига нисбатан иттифоқ мамлакатлари киришни таъқиқлаш ва Тошкентга қурол аслахалар ва ички репрессиялар учун қўлланиши мумкин бўлган ҳар қандай воситларни сотишга эмбарго жорий қилди. Душанба куни эълон қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида билиш учун Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавьер Солананинг матбуот котиби Кристина Галлах билан телефон орқали суҳбатлашдик.

“Бундан икки ой Ўзбекистон ҳукумати ва расмийларига Ефропа Иттифоқи расмий Тошкентнинг Андижон воқеаларидаги ҳаракатларидан ниҳоятда таассуфда экани ва хафсаласи пир бўлгани ҳақида айтган эдик. Ўзбекистон раҳбариятидан мунтазам равишда ва юзма-юз учрашувларда бу воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказилишини илтимос қилиб келдик. Ўзбекистон ҳукуматидан олган жавобларимиз ижобий бўлмади. Шунинг учун Иттифоқ ташқи ишлар вазирлари шу пайтгача гапириб келинган чеклов чораларини қучга киритишга қарор қилди.”

Бу чекловлар нимадан иборат бўлади?

“Иккита чеклов жорий этилиши кўзда тутилган. Биринчидан, Андиждонда тинч намойишчиларга нисбатан палапртиш ва ортиқча куч ишлатилганига бевосита жавобгар шахслар Европа Иттифоқи ҳудудига киритлмайди. Шунингдек, Европа Иттифоқи билан яқин алоқлари бўлган давлатлар, масалан унга аъзо бўлишга даъвогарлик қилаётган мамлакатлар ҳам бу чекловларни қўллаши эҳтимоли бор. Иккинчи қарор Ўзбекистонга қурол аслаха ва ҳарбий уcкуналар ҳамда ички репсрессияларда қўлланиши мумкин бўлган воситаларни сотишга эмбарго жорий қилинади.”

Галлах хоним, виза чекловлари ҳақида гапирадиган бўлсак, айнан кимга виза берилмайди, рўйҳатдаги биринчи уч шахснинг исмини айта оласизми?

“Шубҳасиз, бу биринчи ўринда ички ишлар вазири жаноб Алматов, мудофаа вазири жаноб Ғуломов ва миллий хавфсизлик кенгаши котиби жаноб Мирзаев. Бу шахслар Ўзбекистонликлар ва афсуски андижонликлар орасида жуда яхши таниш.”

Айтингчи, бу қарорнинг душанба куни қабул қилиниши, айнан шу куни Ўзбекистонда Андижон воқеаларини уюштирганликда айбланаётганлар устидан ҳукм чиқарилгани ва Президент Каримов Россия билан стратегик ҳамкорлик ҳақида битим имзолагани билан боғлиқлиги борми?

“Бир нарсани аниқ айтишим керак. Албатта, биз Ўзбекистонда суд қандай ўтказилганидан биз жуда таассуфдамиз, бироқ ҳукмнинг айнан шу куни, ЕИ қарори билан бир кунда эълон қилиниши тасоддифдан бошқа нарса эмас. Биз виза чеклови рўйҳатига киритилиши лозим одамларни аниқлашимиз учун бироз вақт керак бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида шу куни ҳамкорлик ҳақида битимининг имзоланиши ҳам тасоддифдир”, - деди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари матбуот котиби Кристина Галлах.
XS
SM
MD
LG