Линклар

Мадрид ҳукумати АҚШ Марказий Разведка Бошқармасининг учқичлари экстремизмда гумон этилаётган махбусларни учинчи давлатларга Испания аэропортлари орқали, хуфёна олиб ўтгани, ҳақдаги тасдиқланмаган маълумотларни ўрганиб кўришини маълум қилди.


Аввалроқ, Испанияда чиқадиган "El Pais" газетаси, бортида исломий махбуслар бўлган Марказий Разведка Бошқармаси учқичлари Испаниянинг Балеар оролларида камида 10 марта тўхташ қилгани ҳақда ёзган. Ҳозирча АҚШнинг Испаниядаги элчихонаси бу юзадан изоҳ бермаяпти. Испания Ички ишлар вазири Хосе Антонио Алонсога кўра, агар маълумот тасдиғини топадиган бўлса, бу Америка-Испания алоқаларига жиддий путур етказиши мумкин.
XS
SM
MD
LG