Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш бир хафталик Осиё сафарининг илк манзили ўлароқ бугун Японияга ташриф буюрди.


Буш Токио раҳбари Коидзуми билан чоршанба куни бўладиган сўзлашувлардан олдин Киото шаҳридаги буддистлар черковини зиёрат этади. Вашингтон раҳбарининг, шунингдек, Жанубий Кореяга бориши ва у ерда Осиё-Тинч океани давлатлари саммитида қатнашиши кутилмоқда. Ундан кейин эса Буш, Хитой ва Монголияга сафар қилади.
АҚШ Давлат Котиби Кондолизза Райс Яқин Шарқда Исроил ва Фаластин расмийлари билан музокаралар ўтказиб, Ғазо минтақаси ва Миср ўртасидаги Рафаҳ чегара пункти 25 ноябрдан эъхтиборна очилшини эълон қилди. Чегаранинг бу қисми Исроил у ердан ўз қўшинини олиб чиққанидан сўнг ёпилган эди. Исроил томони экстремистлар оқимидан хавотир билдириб келган эди.
XS
SM
MD
LG