Линклар

logo-print

Халқаро газета уюшмасининг "Озодликнинг олтин қалами" мукофоти бу йил эронлик журналист-махбус Акбар Ганжига насиб этди.


Ганжи 2001 йилда, Эрон махсус ҳизматларининг сиёсий қотилликларини фош этувчи мақоласи учун қамоққа олинган эди. Ганжи қамоқхонадалиги пайти бир неча марта очлик эълон қилди. Унинг соғлиги ҳақида инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва қариндошлари хавотир билдиришган. Акбар Ганжининг рафиқаси Шафи гапиради.
"Унинг соғлигига путур етган, аммо рухан у тетик. 70 кундирки бир хоналик камерада. На яхши овқат беришади ва тиббий ёрдам. Менга икки марта у билан учрашишга рухсат берилди холос. Болаларини уй ойдан бери кўрмаган", - дейди Шафи Ганжи. Бундан икки йил аввал "Озодликнинг олтин қалами" мукофоти ўзбекистонлик журналист Руслан Шариповга қамоқхонадалиги пайти берилган эди. Ҳозир Шарипов АҚШда мухожиратда яшамоқда.
XS
SM
MD
LG