Линклар

logo-print

Тошкентда, Андижон воқеаларида айбланаётган 15 шахс устидан ҳукм ўқилиши ортидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи ва АҚШ Ўзбекистонни танқид қилиб чиқди.


Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Луиз Арбур бу борада хавотир билдирар экан, айбланувчиларга суд қарори юзасидан даъво аризаси билан мурожаат этиш ҳаққи берилишини талаб этди. Душанба куни Ўзбекистон Олий судида Андижон воқеаси бўйича айбланаётган шахслар 14 йилдан 20 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига хукм этилган эдилар. Арбур хонимга кўра, маҳкама давомида кўплаб саволлар очиқ қолган ва шу боис уни адолатли деб бўлмайди. Аввалроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги Андижон маҳкамасини кузатиш учун ходимларига рухсат берилишини сўраб, Ўзбекистон ҳукуматига хат юборган эди. Аммо ташкилот Тошкент ҳукуматидан қониқарли жавобни олмаган.
"Ўзбекистон ҳукумати биз сўраган талабларга кўнмади", - деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари идораси вакили Хосе Диаз.
АҚШ Давлат Департаменти ҳам Андижон бўйича маҳкамани адолатсиз деб атади. Департамент вакили Адам Эрели, маҳкама борасида Вашингтон бошидан хавотир билдириб келаётганини билдирди.
"Айбловлар ишонарсиз далилларга асосланган ва маҳкама адолатзиз ўтказилди, деган фикрдамиз. Биз бу борада бошидан хавотир билдирганмиз ва яна бир бор айтаман Андижон ходисаси бўйича ҳали мустақил тергов ўтказилмаган", - деди АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Адам Эрели.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга жазо чораларини жорий этди. Жумладан, қурол эмбаргоси ўрнатилди, иқтисодий ҳамкорлик ва ёрдам чекланди ҳамда ҳукуматнинг ўн икки нафар юқори лавозимли мулозимига Европа Иттифоқи давлатларига сафар визалари бермасликка қарор қилинди. Европага сафар қилишдан маҳрум этилганлар қаторида Ўзбекистон Мудофаа, Ички Ишлар вазирлари ҳамда Миллий Ҳавфсизлик Ҳизмати бошлиғи ҳам бор.
"Андижонда намоишга чиққан одамларнинг қирғин қилинишига алоқаси бор, юқори лавозимли ўзбек расмийларини бу киритдик ва улар Европа Иттифоқи худудига қўйилмайди", - деди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик идораси вакили Кристина Галлах.
Андижон ходисаси гувоҳлари 13 май куни ҳукумат қўшинлари намоишчиларни аёвсиз қирғин қилинганини ва мингга яқин одам ўқ ёмғиридан ҳалок бўлганини билдиришган. Расмий Тошкент эса Андижонда намойишлар бўлганини рад этиб, бир ҳовуч радикал исломчилар қуролли қўзғолон кўтаришга ҳаракат қилишганини ва қурбонлар сони 187 нафар эканини билдиришган. Аммо расмий Тошкент ҳалигача бу юзадан мустақил тергов ўтказиш чақириқларини рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG