Линклар

Экофестивалда ўзбекистонликлар бешта совринга эга бўлди


Басира 10-12 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг экология мавзусини ёритаётган журналистлари иштирокида йирик экофестиваль бўлиб ўтди.

Унга Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда экология мавзуси кўтарилган энг яхши мақола, ҳужжатли фильм, янгилик, радиорепортажлар тақдим этилди.

Экофестивалда ўзбекистонлик журналистларга номинациялар бўйича 3 та, шунингдек, 2 та махсус ўрин насиб этди. Саидботир Аҳмадхўжаевнинг “Қушлар” ҳужжатли фильми, Тошқул Бекназаровнинг биосфера резервати ҳақидаги мақоласи, Зарафшон дарёси ҳақидаги кўрсатувлар учинчи ўринга лойиқ топилди.

Тожикистонлик журналист Фаррух Асроровнинг фикрича, Марказий Осиёдаги экология муаммоларининг кўплари минтақадаги иқтисодий вазиятга боғлиқ. Совет даврида қурилган, бугун минтақа экологиясига жиддий зарар етказаётган завод ва фабрикаларни замонавийлаштириш жуда қийин. Ҳозир минтақада иқтисодиёт экологиядан муҳимроқ ўринни эгаллайди.
XS
SM
MD
LG