Линклар

Афғонистон полициясига кўра¸ портловчи моддалар билан тўлдирилган машинани бошқарган ҳудкушнинг АҚШ-Афғон ҳарбийлари колоннасига бориб уриши натижасида портлаш юз бериб¸ 3 афғон фуқароси ҳалок бўлган.


Хукумат вакили Муҳаммад Насим Қандаҳорда юз берган ҳужумда 4 нафар одам жароҳатланганини ҳам айтди.
Гувоҳлар ҳодисани қуйидагича изоҳлади:
"Колонна бир томондан машина эса¸ бошқа томондан келаëтган эди. Билмадим машина колоннани ëнидан бориб урдими ëки орқасидан . Хуллас колонна ичидагилар хорижликлар эди"¸ - деди гувоҳлардан бири.
Душанба куни Кобулда жойлашган НАТО етакчилигидаги кучларга нисбатан иккита хужум уюштирилган эди.
Расмийлар бир немис аскари ва Афғонистоннинг 8 нафар фуқароси ўлимига сабаб бўлган ушбу портлашларда Ал Қойдани айбламоқда.
XS
SM
MD
LG