Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Осиё-Тинч океани давлатлари саммити доирасида Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрига борди.


Жорж Бушнинг Жанубий Корея сафари олдидан Токиода сўзлаган нутқида Тайванни эркин ва демократик мамлакат¸ деб баҳолаб¸ Пекинга ундан ўрнак олишни маслаҳат берди:
"Замонавий Тайван эркин¸ демократик ва гуллаëтган мамлакатдир. Озодликни ҳар қандай қучоқ олиши билан Тайван ўз халқига осойишталик ҳадя этиб¸ эркин ва демократик хитой жамиятини тузди"¸ - деди Жорш Буш
Хитой Ташқи ишлар вазири Ли Жаоксинг АҚШ президенти Жорш Бушнинг Пекин ҳалқига кўпроқ эркинлик бериши керак¸ деган гапига парво қилмади.
Журналистларга берган интервюсида Ли Хитой у ëки бу ҳақда гапириб¸ мамлакат кўз қарашга аралашадиган одамлар ва асосан гап она ватан ҳақида кетаëтганида бу каби сафсаталарга эътибор бермаслигини айтди.
Бу ҳақда Ли АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс билан Тинч Океани давлатлари доирасида ўтказиладиган йиғилишдан олдин гапирди.
XS
SM
MD
LG