Линклар

Озарбайжон парламентига номзодлардан 500га яқини 6 ноябр куни ўтказилган парламент сайловлари натижаларини рад қилиниши ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилиб¸ Бокуда йиғилди.


Мухолифат сайловлар шаффоф ва эркин ўтмаганлигини айтмоқда.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти вакили Урдур Гуннарсдўттир Озодликка берган интервюсида сайлов натижалари юзасидан тушган эътирозлар текширилмагунча ташкилот вакиллари Бокудан кетмаслигини маълум қилди:
"Бокудаги ЕХҲТ жамоси яна икки ҳафтача пойтахтда қолади. Кўраëтганингиздек¸ ҳар бир шикоятлар билан танишиб¸ уларга жавоб бериб¸ якуний натижалар эълон қилиниб ва барча ишларга ойдинлик киритилмагунча сайлов биз учун якунланмайди"¸ - деди Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти вакили.
Расмий маълумотларга кўра¸ иқтидордаги “Янги Озарбайжон” партияси парламентдаги 125 ўриннинг аксариятини эгаллаб¸ сайловларда ғалаба қозонган.
Ғарб мамлакатларидан борган кузатувчилар сайловларда қоидабузарликлар юз берганини маълум қилди.
Сайловлар ниҳоясига етгач¸ мамлакат раҳбарлари 4та округдаги натижаларни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG