Линклар

logo-print

Туркия суди Қозоғистон миллий банки ўз қарзларини тўламагунича¸ Air Astana ширкатига қарашли барча учқичларнинг мусодара қилиниши ҳақида қарор чиқарди.


Шу муносабат билан Air Astana Туркияга белгиланган барча парвозларини бекор қилди.
Суд қарорида айтилишича¸ Қозоғистон миллий банки Туркия фуқароси Турғут Тиралидан 8 миллион доллар қарз.
Air Astana матбуот вакили¸ бундай қарордан ҳайратга тушгани ва суд қарори ўзгартирилишига умид қилаëтганини билдирди. Акс ҳолда¸ Air Astana бу воқеанинг халқаро жанжалга сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда.
Қозоғистон миллий банки ҳозирча бу қарорга муносабат билдирмади.
Air Astanaнинг 51 фоиз акциялари ҳукуматга¸ 49 фоизи эса Британия ширкатига тегишли.
XS
SM
MD
LG