Линклар

Бугун Туркиянинг Самсун шаҳрида Туркия бош вазири Ражап Тайип Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин янги газ қувурининг ишга туширилиш маросимида қатнашди.


Россия жанубидаги табиий газ Қора денгиз остидан ўтувчи мазкур қувур орқали энди Самсун портига етиб келади.
Лойиҳани Италиянинг ЕНИ ширкати амалга оширгани боис¸ бугунги маросимда Италия бош вазири Силвио Берлускони ҳам қатнашди.
Қиммати 3 миллиард 200 миллион долларлик ушбу газ қувурлари ҳозирча жаҳонда денгиз остидан ўтувчи энг чуқур қувурдир.
Бугунги маросимдан сўнг суҳбатлашган Россия ва Туркия раҳбарлари икки давлат ўртасидаги савдо ва ëнилғи ҳамкорлигини муҳокама қилдилар.
XS
SM
MD
LG