Линклар

logo-print

БМТ бош котиби Кофи Аннан бугун Покистонга келди.


У ўтган ой содир бўлган кучли зилзиладан сўнг олиб борилаëтган ëрдам ишларини кузатмоқда.
Покистонга келиши билан Аннан¸ халқаро ҳамжамият зилзиладан омон қолганлар ҳаëтини сақлаб қолиш учун қўлдан келган имконни ишга солганини таъкидлади.
“Бу ерда содир бўлган зилзила¸ жаҳон аҳли хаëлига ҳам келмаган фожеадир. Кунлар ўтиб¸ биз бўҳрон кўлами нақадар катталигини англай бошлашимиз билан¸ қўлдан келган ëрдамни сафарбар қилишга киришдик”¸ - деди БМТ раҳбари.
Жума куни Аннан зилзиладан талофат кўрганларга ëрдам бериш масаласига бағишланган донорлар анжуманида иштирок этади.
73 минг одам ëстиғини қуритган зилзиладан сўнг Покистонни қайта тиклаш учун камида 5 миллиард доллар кераклиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG