Линклар

Мухолифатнинг давлат тўнтариши ясаш уринишларига аралашганликда айбланган Озарбайжон фанлар академиясининг собиқ президенти¸ академик Элдар Салаев бугун ҳибсдан озод этилди.


У 29 октябр куни қамоққа олинган ва миллий хавфсизлик вазирлиги ҳибсхонасида сақланаëтган эди.
Академикнинг ўғли Элман Салаевга кўра¸ 72 яшар олим саломатлиги ëмонлашгани туфайли ҳибсдан чиқарилган ва ҳамон полиция назоратида қолмоқда.
“Бош прокурор сўровига мувофиқ Насимий район суди қамоқ жазосини олдини олиш чорасига алмаштирди. Элдар ҳамон полиция кузатувида ва унга қўйилган айблар ҳам ҳамон кучда қолмоқда”.
Ўтган ой Озарбайжон ҳукуматининг бир қатор вазирлари ҳам мухолифатчилар билан бирга давлат тўнтариши ясашга уринганликда айбланиб¸ қамоққа олинди.
XS
SM
MD
LG