Линклар

Европа тикланиш ва тараққиëт банки бош иқтисодчиси Стивен Фрайзга кўра¸ Грузия ва Украинада рўй берган инқилоблар мамлакат иқтисодига ижобий таъсир кўрсатган.


Пост-совет мамлакатларининг қолганлари¸ хусусан Россияда¸ мутахассисга кўра¸ иқтисодий вазиятда айтарлик яхшиланиш бўлмаган.
Фрайзнинг айтишича¸ Украина ҳукумати Жаҳон Савдо ташкилоти қонунчилик нормаларини қабул қилганидан сўнг¸ савдо йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга киришган. Грузияда эса¸ бизнес иқлими яхшиланган¸ коррупция камайган.
Айни пайтда¸ банк мутахассиси¸ ҳар иккала давлатдаги хусусийлаштириш жараëнидан тўлиқ қаноатланиш ҳосил қилишга ҳали эрта эканини ҳам қўшиб ўтди.
XS
SM
MD
LG