Линклар

logo-print

Айни пайтда¸ Қозоғистон мухолифатининг асосий уюшмаси бўлмиш “Адолатли Қозоғистон учун” коалицияси мухолифат етакчиларидан бирининг жиянлари калтакланганини билдирди.


Айтилишича¸ “Ақ жол” партияси раисдоши Алтинбек Сарсинбаевнинг икки жияни уч полициячи ва бир номаълум шахс томонидан калтакланган ва жиддий жароҳатлар билан касалхонага ëтқизилган. Воқеа Алматидаги билярд клубида содир бўлган ва ҳозирда шаҳар полицияси воқеа юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда.
Сарсинбаев¸ воқеанинг сиëсий характерга эгалиги ҳақида полиция хулосаси эълон қилингандан сўнггина фикр билдиражагини айтди.
“Мен тергов тугашини кутаяпман. Агар полиция ҳужумга аралашган полициячиларни ҳимоя қилишга уринса¸ биз ҳужум ортида сиëсий сабаб борлигини тахмин қилишга мажбур бўламиз. Агар улар қонунга кўра жазосини олса¸ бундай ҳолда ҳужум бандитларча ишловчи полициячилар иши бўлиб чиқади”¸ - деди мухолифат етакчиси Озодлик мухбирига.
Ўтган шанба куни қозоқ мухолифати етакчиларидан бири Заманбек Нуркадилов ўз уйидан ўлик ҳолда топилган эди. Мазкур воқеа мухолифат томонидан сиëсий қотиллик дея баҳоланди. Унга муносабат билдирган АҚШ Давлат департаменти¸ бундай хулоса чиқаришга ҳали эрта эканини айтди.
XS
SM
MD
LG