Линклар

logo-print

Давлат байроғидаги тимсоллар талқини ҳақида


Саида Бундан 14 йил муқаддам, 1991 йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистоннинг Давлат байроғи тасдиқланган эди. Аммо мамлакат аҳолиси бу санага жиддий эътибор қаратмаслиги маълум бўлди.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган жуда кўп фуқаролар Давлат байроғи қабул қилинган кунга беэътибор экани, рўзғор ташвишидан ортиб бундай саналарни байрам қила олмаслигини билдирди.

Шунингдек, суҳбатдош бўлган мактаб ўқувчилари ҳам бу сана муносабати билан ўқув масканларида катта тадбирлар ўтказилмаслигини таъкидлади. Шунга қарамай, улар байроқ ва ундаги ранглар ҳақида тасаввурга эга экани маълум бўлди.

Талабалар эса олий ўқув юртларида Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маънавият ва маърифат кенгашлари махсус тадбир уюштиришини билдирди. Аммо, уларнинг таъкидлашича, бундай тадбирларга талабалар мажбурий равишда жалб этилади.

“Тўғриси, ёшларга байроқнинг қизиғи йўқ. Ҳамма ўзининг тирикчилиги билан банд”, - дейди талабалардан бири.

Олим Бахтиёр Исабековнинг таъкидлашича, ҳозирги байроқ Ўзбекистоннинг 20-аср давомидаги тарихида биринчи туғ эмас. Мамлакатнинг шу асрдаги илк байроғи Туркистон мухториятида 1918 йилда қабул қилинган. Мухторият рус-совет мустамлакачилари томонидан мағлуб этилгандан кейин бу байроқ ҳам йўқ бўлган.

Б.Исабековнинг таъкидлашича, бундан 14 йил аввал қабул қилинган байроқдаги тимсоллар нотўғри талқин қилинмоқда. Масалан, янги ой тасвири мустақиллик рамзи, деб айтиляпти. Аммо байроқ қабул қилинаётганда бундай талқин бўлмаган. Бу талқин орқали Туркистон мухторияти ва унинг байроғи инкор қилинмоқда. Қолаверса, ой мусулмончилик билан боғлиқ экани эътироф этилмаётир.
XS
SM
MD
LG