Линклар

БМТ Бош Котиби Кофи Ананн Покистоннинг зилзила юз берган ҳудудида ўтган ой содир бўлган кучли зилзиладан сўнг олиб борилаëтган ëрдам ишларини кузатмоқда.


Ананн ва Покистон президенти Парвез Мушарраф 73 минг одам ўлимига сабаб бўлган жойни кўздан кечирди.
Ананн вазиятни фожеали¸ деб баҳолаб¸ гуманитар ëрдам ва қайта қуриш ишлари учун қўшимча маблағ лозимлигини қайта таъкидл
"Менимча¸ ушбу зилзилани инсоният бошига тушган энг оғир кулфатлардан бири сифатида тасвирладик. Ва бир уйдан иккинчи уйни вайронага айлангани¸ одамларни чодир ичида яшаëтгани¸ баъзиларни эса¸ ҳамон тоғлар тепасида қолиб кетганини кўриш жуда фожеали ва ачинарли вазиятдир"¸ - деди Кофи Ананн.
Ананн БМТ агентликлари томонидан зилзила оқибатида талофат кўрган болаларни турли юқумли касалликларга қарши эмланишини ҳам кузатади.
Покистон президенти қайта қуриш ва гуманитар ëрдам учун 5 миллиард доллар керак бўлишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG