Линклар

logo-print

Туркманистон 2006 йил январидан чет давлатга сотиладиган газ нархини ошириш ниятида.


Ашхобод расмийлари ҳозиргача мамлакат табиий газининг ҳар бир минг куб метрини 44 доллардан сотаётган эди. Янги йилдан бошлаб бу нарх 60 долларни ташкил этади. Туркманистон ҳукумати бу чорани дунё бозорларида нефт ва газ қазиб чиқариш қурилмалари нархи сезиларли ошгани билан изохламоқда.
Туркманистон телевидениеси хабарига кўра, Ашхобод расмийлари чет эллик компаниялар қайта музокара ўтказиши учун 10 декабрга қадар мухлат белгилаган. Туркманистон газининг асосий харидори Россия, Украина ва Эрон хисобланади.
XS
SM
MD
LG