Линклар

Эрон парламенти¸ агар Теҳрон ядровий дастури БМТ Хавфсизлик Кенгашига оширилса¸ Атом Энергияси бўйича Халқаро агентлик БМТ инспекторларининг Эроннинг муҳим ҳарбий ҳудудларини бориб текширишига Теҳрон йўл қўймамаслиги учун овоз берди.


Мазкур лойиҳага 197 депутатдан 183 таси овоз берди.
Ўтаëтган ҳафтада Атом Энергияси бўйича Халқаро агентлик БМТ инспекторларининг Эроннинг муҳим ҳарбий ҳудудларини бориб текширишига Теҳрон йўл қўймаëтгани ҳақида ҳисобот чиқарган эди.
Ҳисоботда шунингдек¸ Эрон атом бомбаси ясаш учун керак бўлган уранни қандай бойитиш ҳақидаги детал маълумот ëзилган хужжатни топширгани ҳам айтилади.
Ҳисоботда Теҳроннинг агентлик билан олиб бораëтган ҳамкорлиги мақталади.
Аммо агентлик раҳбари Муҳаммад Эл Барадей Эрон ўз мажбуриятларини бажармаëтгани ва белгиланган муддатдан кечга қолаëтганини айтади.
XS
SM
MD
LG