Линклар

Профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Муҳаммад Али шарафига 75 миллион АҚШ долларга қурилган Али музейи ва маданий марказ очилди.


Унинг очилишида Голливуд юлдузлари иштирокида катта гала концерт бўлиб ўтди.
Лузвил штатининг Кентаки шаҳрида ўтган кечага икки ярим мингга яқин одам ташриф буюрди. Бир мингга яқин одам мазкур тантанани ташқарида нишонлади. Муҳаммад Али ташқаридаги меҳмонлар билан сўрашиш учун одамлар олдига чиқди.
Муҳаммад Али маданий маркази душанба кунидан хизмат кўрсата бошлайди. Унинг ичида турли сувенирлар сотилади. Ҳар бир шахсни ақлан ўсиши ва глобал тинчликни ўрнатиши учун таълим ва маданий бўлимлар ҳам хизмат қилади.
Паркинсон касаллигига чалинган Муҳаммад Али Ветнам урушида қатнашишдан бош тортиб¸ унинг натижасида профессионал боксдан четлатилган ва ҳаттоки ўз унвонларидан маҳрум бўлган эди.
Унинг ҳақиқий исми Касиус Клейдир. Аммо кейинчалик Ислом динини қабул қилганидан сўнг¸ Муҳаммад Али исмини олган.
XS
SM
MD
LG