Линклар

АҚШ ҳарбийларига кўра¸ Бағдод шимоли-ғарбидаги Хадита шаҳрида АҚШ-Ироқ ҳарбийлар автоколоннаси пистирмага учраши натижасида тинч аҳлолидан 15 ¸ жанггарилардан 8 киши ва бир АҚШ денгиз пиëдачиси ҳалок бўлган.

Иккинчи АҚШ ҳарбийси Бағдод шимолида юз берган отишмада ҳалок бўлди. Басрада эса¸ йўлга ўрнатилган бомбага учраши натижасида британиялик бир ҳарбий ҳалок бўлди.
Бағдоддан 65 км наридаги Машруа шаҳарчасидаги АҚШ ҳарбийлари казармаси олдидаги хонадонларга миномëт снарядлари тушиши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ўлди. Улардан уч нафари болалардир.
Бағдоддан 25 км наридаги Абу Ғариб шаҳрида ҳаракатланаëтган АҚШ ва Ироқ ҳарбийлар колоннаси йўлга ўрнатилган иккита бомбага дуч келиши натижасида 3 ироқлик ҳарбий ҳалок бўлди.
Пойтахтдан 180 км наридаги Тикрит шаҳрида эса¸ қуролланган номаълум шахслар Ироқ армиясида хизмат қилувчи икки нафар ëш аëлни ўғирлаб кетди.
Шунингдек¸ Бағдод ғарбида юзлаб одамлар қўлга олинганларни қийноққа солишни бас қилишга қаратилган намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG