Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Хитой пойтахти Пекинга қилган сафарида мамлакат расмийларини одамларга кўпроқ ижтимоий¸ сиëсий ва диний эркинлик беришга чақирди:


"Хитойда ижтимоий¸ сиëсий ва диний эркинликнинг ўсиши муҳимдир. Ва биз Хитойни буюкроқ озодликка ўтишда давом этишини маъқуллаймиз"¸ - деди Жорж Буш.
Буш ушбу нутқини Пекинда Хитой Халқ Республикаси президенти Ху Цзинтао билан ўтказган матбуот анжуманида сўзлади.
Шунингдек¸ АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Жорж Бушнинг Хитойга сафари олди¸ ҳукумат расмийларининг диссидентларга қарши босим ўтказганлиги ҳақидаги маълумотлардан хавотир билдирди.
Хитой президенти ҳам савдо соҳасида АҚШ билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни ва Америкада ишлаб чиқиладиган маҳсулотларни қароқчилик йўллари билан Хитойга олиб келиниб¸ у ерда кўпайтирилишига қарши курашишини айтди.
Президент шунингдек¸ Хитой Тайваннинг мустақилликка қарата қўяëтган ҳар қандай қадамига йўл қўймаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG