Линклар

logo-print

Бухорода “Эрк” бошсиз қолди


Феруза “Эрк” демократик партиясининг Бухоро вилояти бўлими раҳбари Насрулло Саидов бедарак кетганига уч кун бўлди. Партия фаоллари унинг изсиз ғойиб бўлиши тасодифий эмаслигини айтмоқда.

Н.Саидовнинг хотини сўзларига кўра, эри анча вақтдан бери кузатувда бўлган. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари уни бир неча марта сўроққа чақиртирган.

У маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимларига ишонмагани учун эрининг ғойиб бўлиши юзасидан бу идораларга мурожаат этмаганини билдирди. Хотини Н.Саидов ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Н.Саидовни билган кишилар у бир неча йиллардан буён сиёсий фаолияти сабабли тазйиқларга учраб келганини маълум қилди.

“Эрк” партияси марказий кенгаши аъзоси Аъзам Турғуновнинг таъкидлашича, Н.Саидовнинг ҳеч кимни огоҳлантирмай мамлакат чиқиб кетиши эҳтимолдан йироқ. Зеро, у доимий кузатувда бўлган.

Бухоро вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси вакиллари Н.Саидовнинг ғойиб бўлиши юзасидан МХХда ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдирди.

Н.Саидов ғойиб бўлишидан бир ҳафта илгари “Эрк” партиясининг Ғиждувон тумани бўлими раҳбари Жамол Қутлиев ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG