Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

Қашқадарёда мактабларни иситиш муаммоси долзарб


Фирдавс Қашқадарё вилоятида табиий газ босимининг пасайиб кетгани бу ердаги кўпгина таълим муассасаларини қиш мавсумида иситиш муаммосини долзарблаштирди. Аммо мутасаддилар кўмир билан иситиладиган мактабларда муаммо йўқлигини айтяпти.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўрол Ашуровнинг сўзларига кўра, бу мактаблар учун режада белгиланган 17 минг тоннага яқин кўмир тўлиқ етказиб берилган. Бироқ газ ёрдамида иситиладиган 300 га яқин мактабда қийинчилик бор. Гарчи барча қозонхоналар шай ҳолда бўлса-да, газ босими анча паст.

Қарши туманидаги 53-мактабнинг иситилиши фақат табиий газга боғлиқ. Ўқувчилар газ йўқлиги сабабли синфхоналар совуқлигини, ўтган йили ҳам иситилмаганини айтмоқда.

Вилоятдаги шаҳар ва туман марказларидаги мактаблар марказий иситиш тармоғига уланган. Уларда аҳвол қандай?

Қашқадарёдаги “Иссиқлик манбаи” корхонаси раиси Салоҳиддин Ҳикматовнинг билдиришича, мактабларнинг иситилиш ҳолати юзасидан далолатномалар тузиш йўлга қўйилган. Бу ҳаракатлар ўтган йилги камчиликларни қайтармасликка йўналтирилган.

Таълим муассасаларни иситиш муаммоси маҳаллий ОАВнинг ҳам асосий мавзуларидан бирига айланган. Улар баъзи мактабларда иситиш тармоғининг ўзи йўқлигини танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG