Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:27

Россияда ўзбекистонлик навбатдаги “экстремист”лар ушланди


Басира Россиянинг Новосибирск вилоятида Андижон воқеаларига алоқадор сифатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳибсга олинди. Ўзбекистон ҳукумати уларни террорчиликда айблаётгани хабар қилинмоқда.

Маълум бўлишича, ҳибсга олинганлар Абдуқодир ва Абдуносир Асқаровлардир. Улар давлатлараро қидирувда бўлган ва Новосибирск вилоятининг Киров туманида Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

ФХХнинг вилоят бошқармаси матбуот котиби Ирина Зеброванинг сўзларига қараганда, бу фуқаролар акрамийлар оқими аъзоси бўлган. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларида улар Андижон воқеаларида иштирок этгани, устидан терроризм бўйича жинояти иши қўзғатилгани айтилган.

“Шунингдек, ҳибсга олинганлардан бири Андижондаги тергов изоляторидан озод қилиниб, маҳаллий ҳокимлик биносига ҳужум уюштиришда қатнашгани ҳақида маълумот бор. Кейинчалик улар Россия ҳудудига ноқонуний кириб, яширинишга улгурган. Ҳозир уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш кутиляпти”, - деди И.Зеброва.

И.Зеброва сўнгги уч йилда вилоятда экстремизм ва терроризмда айбланиб, МДҲ мамлакатларининг 14 фуқароси ҳибсга олинганини маълум қилди.

Мустақил эксперт Юрий Ханжиннинг фикрича, ўзбекларни диний ва террорчилик ташкилотларига алоқадор сифатида Россиядан олиб чиқиб кетиш ҳали узоқ давом этади. Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзоланган кейин Россиядаги исталган ўзбекистонлик диний экстремизм ёки террорчиликда айбланиш эҳтимоли хавфи остида қолган.
XS
SM
MD
LG