Линклар

АҚШ ҳарбийлари Ироқ шимолида жанггарилар билан юз берган тўқнашувда Ал Қойдага алоқадор 8 киши ўлдирилгани ва АҚШ ҳарбийларидан 11 нафари жароҳат олганини айтди.


Бундан олдин¸ Оқ Уй шанба куни Мосулда юз берган тўқнашувда Ал Қойданинг Ироқдаги етакчиси Абу Мусаб аз Зарқавий ўлдирилди¸ деган иддаоларни инкор этди.
Бошқа бир зўравонликда Бағдоднинг шимоли-шарқининг Канан шаҳрида машинанинг портлатиши оқибатида аҳолидан 4 киши ҳалок бўлган.
Пойтахтда эса¸ қуролланган номаълум шахслар томонидан 3 киши ўлдирилди. Улардан бири полиция ходимидир.
XS
SM
MD
LG