Линклар

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Босниянинг Иттифоққа аъзо бўлиши юзасидан музокараларнинг дастлабки норасмий босқичи бошланишини маълум қилди.


Иттифоқнинг Брюсселда эълон қилган баëнотига кўра¸ музокаралар шу йил охирларида бошланади.
Агар¸ музокараларда ижобий жараëн кузатилса¸ унда Босниянинг Европа Иттифоқига кириши учун расмий музокараларга старт берилади.
Бугун шунингдек¸ 1992-1995 йиллардаги Босния мусулмонлари¸ Серблар ва Хорватлар ўртасидаги урушни тўхтатиш ҳақидаги Дэйтон битимига имзо чекилганига 10 йил тўлди.
Бугун Босниянинг уч томонлама президентлари Дэйтон битимига 10 йил тўлган муносабати билан Вашингтонда ўтадиган кечада қатнашади.
14 декабр куни Босния Дэйтон битимининг 10 йиллигини расман нишонлайди. Битим АҚШнинг Охайо штатида кучга кириб¸ Парижда расман имзоланган эди.
Ўшанда уруш икки юз минг одам ëстиғини қуритган ва икки миллионга яқин қочқинларнинг келиб чииқшига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG