Линклар

logo-print

Шу ой охирларига белгиланган Чеченистондаги парламент сайловларининг тинч ўтишини 24 мингга яқин милиция ва Россия харбийлари таъминлайди.


27 ноябр кунги сайловлар Россия ҳарбийлари ва сепаратчилар ўртасида юзага келган низодан сўнгги биринчисидир.
Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Чекалин¸ агар керак бўлса¸ яна уч ярим мингга яқин хавфсизлик ходимлари жалб қилинишини айтди. Грознийдан олинган бошқа бир хабарда¸ маҳаллий аҳоли Россия ҳарбийларининг инсон ҳуқуқларини оëқ ости қилаëтганлигидан норозилик билдириб¸ намойиш ўтказган.
20 га яқин инсон ҳуқуқлари фаоллари ва талабалар норозилик намойишида қатнашди.
Улар яқинда уч нафар чечен фуқаросини ўлдирган ҳарбийлар ва у ердаги қишлоқлардан бирида бўлиб ўтган тўполонларда бир неча одамга жароҳат етказганларнинг қонун олдида жавоб беришини талаб қилмоқда.
Россия армияси расмийларига кўра¸ Грозний ташқарисидаги Старая Сунжа қишлоғининг уч нафар яшовчисини ўлдирганликда гумон қилиниб¸ уч зобит ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG