Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин ва Япония Бош вазири Жуничиро Коидзуми томонлар бир неча ўн йилдан буëн баҳс-мунозараларга сабаб бўлаëтган худуд масаласини ҳал этиш йўлларини қидиришига қарамасдан¸ иқтисодий муносабатларни кенгайтиришга келишиб олди.


Икки кунлик учрашувдан сўнг¸ раҳбарлар журналистлар саволларига жавоб берди.
Путин Россия иккинчи жаҳон уруши йилларида Япониядан тортиб олган ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлаëтган 4 та орол масаласини Кремл ўрганишига ваъда берди.
Ҳозиргача Россия Япониянинг оролларни қайтариб бериш талабини инкор этиб келмоқда.
Шу билан бирга¸ Москва ва Токио Сибирдан Тинч Океани бўйлаб нефт қувури ëтқизиш ҳақидаги ҳамкорлик ҳақида ишлашга келишб олди. Бу ҳақда Путин мана бундай деди:
"Мазкур лойиҳа амалга оширилса¸ бутун минтақанинг ëнилғи инфратузилмасини бошқаришни жиддий мустаҳкамлайди ва миллий иқтисодиëтда янги рақобатдош имкониятларни яратади"¸ - деди Владимир Путин.
Токиодаги учрашувда томонлар иқтисодий ҳамкорлик ва технология соҳасида 12 та ҳужжатга имзо чекди.
XS
SM
MD
LG