Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:15

Чегарачи депутатга жавоб ёзди


Феруза Тожикистонлик депутатнинг мазкур мамлакат фуқаролари Ўзбекистон ўрнатган миналарга учраб портлаб кетаётгани ҳақидаги мақоласига Ўзбекистон расмийси жавоб ёзди.

Бу мақола Тожикистон расмийсининг эътирози Ўзбекистонни бефарқ қолдирмаганини кўрсатади.

Жавоб мақола Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари Рашид Хабиев номидан эълон қилинди. Муаллиф халқаро террорчиларнинг Ўзбекистонга хуружи олдини олиш мақсадида айрим чегара ҳудудларини миналаштиришга мажбур бўлингани, ўша пайтда Тожикистонда жангарилар ҳаракатига тўсқинлик қилиш имконияти бўлмагани сабабли расмий Тошкент томонидан бирёқлама қарор қабул қилинганини билдиради.

“Ўзбекистон миналарни тозалаш ишлари борасида Тожикистонга маълумотлар бермаётгани ҳақидаги эътирозлар ўринсиз. Тожикистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси раҳбариятига миналар масалалари бўйича амалга оширилган барча ишлар ҳақида маълумотлар мунтазам етказиб турилган”, - деб ёзади Р.Хабиев.

У миналар портлаши оқибатида қурбонлар бўлаётганини қўшни давлатнинг тегишли амалдорлари фаолиятидаги “сусткашлик ва лоқайдлик” натижаси ўлароқ изоҳлайди.

Мақола якунида Р.Хабиев Ўзбекистон чегарадош давлатлар билан тинч-тотув қўшничилик алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдорлигини, бу эса миналардан тозалаш бўйича амалга оширилаётган тадбирдан ҳам намоён эканини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон расмийлари чегараларни миналаштириш мамлакатга террорчилар кириб келиши, қолаверса, наркотик моддалар ва қурол-яроғнинг ноқонуний савдоси олдини олиш мақсадида амалга оширилганини айтиб келади. Расмий маълумотларга кўра, бу миналар портлаши оқибатида 2000 йилдан буён Қирғизистоннинг 32, Тожикистоннинг 78 фуқароси ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG