Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабоний Теҳрон сафарини давом эттираяпти.


У ўтган 40 йил ичида Эронга борган биринчи Ироқ президентидир. Талабоний Эрон президенти Маҳмуд Ахмадийнажод ва Эрон олий маънавий етакчиси Оятоллоҳ Али Хамений билан учрашди. Ироқ раҳбарининг Эрон Ташқи ишлар вазири Манучер Мотаки билан учрашиши кутилмоқда. Вашингтоннинг Теҳрон Бағдоднинг ички ишларига аралашмоқда¸ деган фикрига қарамасдан¸ Эрон-Ироқ муносабатлари мустаҳкамланаëтгани айтилади. Озодлик мухбири Гулноз Эсфандарий тайëрлаган лавҳа мазмуни билан Самандар таништиради.

Душанба куни Теҳронда сўзлаган нутқида Жалол Талабоний Эронни биродар мамлакат деб¸ икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш ва Ироқдаги террор илдизини йўқотиш учун ëрдам сўрашга келганини айтди :

"Эрон ислом Республикаси раҳбари таъкидлаганидек¸ хавфсиз ва мустақил Ироқ нафақат ироқ хукуматининг балки¸ Эрон халқининг ҳам манфаатидир. Ишонаманки¸ Эрон террорчилар фаолиятини тўхтатишда ëрдам кўрсатади. Чунки яхши биласиз¸ террорчилар ҳозир янгича тактика қўллаб¸ шиалар¸ курдлардан бошлаб¸ уларга буйсунмайдиганларни қиришни бошламоқда"¸ - деди Жалол Талабоний.

Маҳмуд Ахмадийнажод Теҳрон ва Бағдод икки танада бир қалбга эга деб¸ Эрон демократик¸ мустақил ва ривожланган Ироқни қўллаб қувватлашини айтди:

"Биз Ироқда ривожланиш¸ мустақиллик¸ худудий эркинлик ва миллий суверенитетни ўз ичига олган сиëсий жараëнни бутунлай қўллаб-қувватлаймиз"¸ - деди Аҳмадийнажод.

Журналистлар билан ўтган матбуот анжуманда иккала президент ҳам ҳар соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлашини айтди.

Чегара масалалари ҳам Талабонийнинг Теҳронга сафари чоғида муҳокама қилинади¸ деган маълумотлар бор. Икки давлат чегара ҳудудида Ироқда жойлашган “Мужоҳиддин Халқ Ташкилоти”нинг Эрон худудига ва террорчи гуруҳларнинг Эрондан Ироққа ўтиш холлари кузатилади.

Икки қўшни мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар Ироқда янги хукумат тузилгани ва хукумат вакилларининг аксариятини шиалар ва курдлар ташкил этганидан сўнг¸ яхшиланди.

Шундан сўнг¸ мамлакатнинг юқори мартабали расмийлари ҳамкорлик ҳақидаги бир қанча ҳужжатга имзо чекилди.

Техрондаги журналист Хасан Фатхига кўра¸ Талабонийнинг Эронга ташрифи 1980 йилги қонли урушда бир-бирига қарши жанг олиб борган мамлакатлар орасидаги муносабатларнинг яхшиланиб бораëтганининг белгисидир. Журналсит гапиради:

“Биринчидан¸ Талабоний ўз фракцияси яъни ¸ курдлар манфаати учун Эрон билан дўстона муносабатлардан фойдаланмоқчи. У сайловлар вақтида ва бошқа жараëнларда Эрон унинг қўллаб-қувватлашини хохлайди. Иккинчи мақсади¸ у Ироқда айни вазиятдан норозиларни тинчитиш учун Эрон таъсиридан фойдаланишни истайди”¸ - деди журналист Хасан Фатхи.

Ироқ ва Эрон муносабатлари яхшиланаëтган бир пайтда¸ Вашингтон Теҳронни террорчиларга Эрондан Ироққа ўтишда ëрдам бераëтганликда ва у ерда кўпчиликни ташкил этувчи шиалар ва камчиликни ташкил этувчи суннийлар ўртасида зиддиятларни кучайтиришга ëрдам бераëтганликда айбламоқда.

Британия ҳам Теҳронни жанубий Ироқдаги вазиятга аралашишида айбламоқда. Теҳрон эса бир неча бор бу иддаоларни рад этди.

Кеча¸ Эрон президенти Аҳмадийнажод икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар қадимий эканлигини таъкидлади. Кўпчилик эронликлар Ироқда¸ ироқликлар эса¸ Эронда таваллуд топган. Аҳмадийнажод Эронни Ироқ ишига аралашмоқда¸деган гапларни тарқатаëтганлар юзлаб қўшинини Ироқ ҳудудига олиб кириб¸ ўз дунë қарашларини Ироқ халқига ўтказаëтганлардан чиқмоқда¸ деди.

Фатхига кўра¸ Эрон ва АҚШ ўртасидаги манфаатларнинг турлилиги улар ўртасидаги зиддиятнинг кучайишига олиб келган:

“АҚШ Ироқда ўзи хохлаган демократия модели хукм суришини ва Ироқни ўзи истаганидек тузишни хохлайди. Эрон унга нисбатан ижобий муносабатда бўлганларни хукуматни бошқаришини истайди. Айни пайтда Ироқда сўнгги хуштакни чаладиган мамлакат АҚШдир. Менимча¸ агар Эрон Ироқ билан конструктив мулоқот ўрнатадиган бўлса¸ у ҳолда АҚШ ғазабига учраши мумкин бўлган ишларга аралашмаслиги керак. Эрон АҚШнинг Ироқдаги манфаатларига зид бўлмаган харакатларни амалга ошириши керак. Бундай ҳолатда биз АҚШ ва Эрон ўртасидаги рақобатни кузатишимиз мумкин”¸ - деди журналист.

Бугун Жалол Талабоний руҳонийлар етакчиси Эрон олий маънавий етакчиси Оятоллоҳ Али Хамений билан учрашди. Унда Ояталлоҳ Ироқдаги ҳорижий ҳарбийлар хозирлигини “бузғунчи”¸ деб атаб¸ Ироқ хукумати ва Ироқ халқи уларни мамлакатни тарк этиши учун вақт белгилаш кераклигини айтди.

Эроннинг IRNA ахборот агентлиги Талабаний гапидан иқтибос келтириб: “Эрон ва Ироқ минтақада доимо бўлади¸ қолганлар эса¸ охир оқибат бу ерни тарк этади”¸ - деб ëзади.
XS
SM
MD
LG