Линклар

logo-print

Афғонистонда Толибон жанггарилари гаровга олинган ҳиндистонликни қатл этди.


Толиблар матбуот вакили Қори Муҳаммад Юсуфга кўра, Ҳиндистон фуқароси П.М.Катти бугун отиб ўлдирилган. У Қандаҳор-Хирот автомобил йўлини таъмирлаётган Ҳиндистонга қарашли компанияда ишлаган. Шанба куни Толиблар Катти билан бирга бир неча кишини ҳам гаровга олиб, кампаниядан Афғонистондан чиқиб кетишни акс ҳолда Каттини ўлдиришга тахдид қилган. Толиблар талаби бажарилмаганидан кейин улар гаровдагиларни қатл этган.
Айни пайтда, Афғонистон жанубидаги Урузгон вилоятида йўл четида бомба портлагани оқибатида бир АҚШ аскари, унинг афғонистонлик таржимони нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG