Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:27

Телерадиокомпания қайнаяпти


Саида Ўзбекистон президентининг давлат телерадиокомпаниясини ислоҳ қилишга қаратилган фармонидан сўнг унда ишловчи ходимларнинг меҳнат шартномасини қайта кўриб чиқиш жараёни бошланди.

Ўзбекистон радиоси журналистларининг айтишича, улар 2006 йил февралга қадар қайта аттестациядан ўтказилиш ҳақида огоҳлантирилган. Ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилиниб, уларга ҳозир ойлик иш ҳақи миқдорида товон пули тўланмоқда.

Аттестациядан сўнг телерадиоканаллар ходимлари доимий ва шартнома асосида ишловчилар тоифасида ажратилиши кутиляпти. Журналистлардан бирининг билдиришича, аттестациядан қониқарли баҳо билан ўтмаганлар ишдан ҳайдалмайди, аммо шартнома асосида ишда қолдирилади.

Баъзи журналистлар ҳали аттестация шартлари аниқ эмаслигини айтмоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилда давлат телерадиокомпанияси раҳбари ўзгартирилгач ҳам Ўзбекистон телевидениеси ходимлари аттестациядан ўтказилган. Натижада ўнлаб журналистлар бир каналдан иккинчисига ўтказиб юборилган.

Журналистлардан бирининг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзтелерадиокомпанияда кераксиз штатлар жорий этилиб, таниш-билишчилик орқали ходимлар ишга олинган. Шунингдек, нафақада бўла туриб ишлайдиган ходимлар ҳам талайгина. Аттестация ўтказишдан мақсад ходимлар сонини тартибга солиш бўлса, ажаб эмас.

“Спорт” телеканали бош муҳаррири Рўзимуҳаммад Икромов аттестация ўтказилишидан ташвишга тушмаслик кераклигини билдирди. Унинг айтишича, қўлидан иш келса, нафақадаги ходимлар ҳам ишлайверади. Уларни ҳеч ким кўчага чиқариб қўймайди.

Ўзини таништиришни истамаган журналистлардан бирининг сўзларига кўра, ёзда ўтказилган аттестацияда бир қанча ноҳақликларга йўл қўйилган эди. Қалами бор журналистлар турли телеканалларга тарқатиб юборилган, айримлари ишдан бўшаб кетганди. Ишини биладиган журналистлар ўрнига ҳали дипломи ҳам йўқ кишилар ишга жалб қилинганди.

“Навбатдаги аттестацияда ҳам ноҳақликлар бўлиши аниқ. Зеро, Ўзтелерадиокомпанияга кўпчилик таниш-билишчилик орқасидан ишга кирган”, - деди суҳбатдош.
XS
SM
MD
LG