Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:02

Сирдарёлик кутубхоначилар ташвишда


Лобар Сирдарё вилоятидаги туман ва қишлоқ кутубхоначилари ишсиз қолишдан хавотирга тушди. Чунки бу кутубхоналар ёпилиб, мактаб ва коллежларга қўшиб юборилиши ҳақида хабар юрибди.

Мирзаободлик кутубхоначилардан бирининг айтишича, тумандаги барча кутубхоналар ёпилиб, бешта кутубхона қолиши, кутубхоначилар 4 декабрдан ишдан бўшатилиши маълум қилинган.

“Мен туманнинг марказий кутубхонасида ишлайман. Ишхонамиз тугатиляпти. Биз ишсиз қоляпмиз. Кутубхонамиз ишлаб тургани яхши эди. Чунки 8 мингдан ортиқ китобхонимиз бор”, - дейди яна бир кутубхоначи.

Маълум бўлишича, кутубхоналар мактаб ва коллежларга қўшиб юборилиши мўлжалланмоқда. Кутубхоначилар эса бу иш амалга ошса, аҳоли орасида китобхонлар янада камайиб кетиши мумкинлигини айтяпти.

Баъзи кутубхоначиларнинг эътирофича, тақиқланган бўлса-да, қишлоқ ва туман кутубхоналарида собиқ иттифоқ давридан қолган жуда кўп китоблар сақланмоқда. Бу китоблар чиқариб ташланса, кутубхоналар жуда камбағаллашиб қолади. Қолаверса, жуда кўп кутубхоналар таъмирталаб. Шароити ёмон. Болалар учун китоблар деярли йўқ.

“Кутубхоналар ишлари яхши эмас. Лотин ёзувидаги китоблар йўқ. Масалан, бизнинг кутубхонамизда 11 мингдан ортиқ китоб бўлиб, шунинг бор-йўғи 52 таси лотин ёзувида. Жуда кўп китобларимиз СССР вақтидан қолган. Вазирликдан келиб, кутубхонани ёпиш кераклигини айтди”, - дейди кутубхоначилардан бири.

Кутубхоналардан бирининг раҳбари сўзларига кўра, яқинда тумандаги кутубхоналарга 600 дан ортиқ китоб тарқатилган. Бироқ улар китобхонлар эҳтиёжидаги китоблар эмас.

“Бу китобларнинг 400 таси Ислом Каримов асарлари. Одамларга бадиий китоблар керак. Унақалар эса бизда йўқ. Каримовнинг китоби эса кўп”, - деди кутубхоначи.

Маълумотларга кўра, Сирдарё вилоятида икки юзга яқин кутубхона бор. Улар 11 та туман кутубхонасига қарайди. Биргина Мирзаобод тумани кутубхонасининг қишлоқларда 18 та филиали мавжуд. Туман ва қишлоқ кутубхоналарини китоб ва маблағ билан таъминлаш эса маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юкланган.

Алишер Навоий номидаги вилоят кутубхонаси директори Алижон Бойматов туман ва қишлоқ кутубхоналарини қисқартириш ҳақида ҳали бир қарорга келинмаганини таъкидлади. У бу масалада бирор қарорга келинганда ҳам масала фақат ижобий ҳал этилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG