Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:54

Сиёсий саҳнада “Ғафур Ғулом омили”га барҳам бериляптими?


Ўзбекистонда навбатдаги кадр ўзгаришлари амалга оширилди. Бу сафарги ўзгаришлар сенатор ва олим Беҳзод Йўлдошев, вазир Рустам Азимов ва ректор Бахтиёр Асқаров чекига тушди.

Яқиндагина бош вазирнинг биринчи ўринбосари, иқтисод вазири лавозимидан олиниб, Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазирлиги раҳбарлигига тайинланган Р.Азимов орадан сал ўтмай, куни-кеча молия вазири этиб тасдиқланди.

Таҳлилчи Шароф Убайдуллаев Р.Азимовнинг қисқа вақт ичида кетма-кет турли мансабларга ўтказилаётганига ажабланиш билдирди.

“Мен бу одамнинг фаолиятига баҳо беришга ожизман. Лекин кадрлар бундай копток қилиб ўйнатилаверилса, улардан жавобгарлик талаб қилишга қандай ҳақли бўлинади”, - деди Ш.Убайдуллаев.

Сешанба куни кечқурун Ўзбекистон Фанлар академиясида мажлис бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис сенатори, академия президенти Беҳзод Йўлдошев ўз аризасига кўра ишдан кетгани маълум қилинди.

ФА академиги Тўра Мирзаевнинг “Озодлик” радиосига айтишича, академия президенти беш йил муддатга сайланади. Б.Йўлдошевнинг ваколат муддати тугаганига 2 ой бўлган. У бу ойлар давомида ишдан бўшаш ҳақида ариза бериб келган. Унинг ишдан кетиши ихтиёрий ва академия низомига мосдир.

Ўтган ҳафтада академия президентининг яқин қариндоши, мудофаа вазири Қодир Ғуломов ҳам вазифасидан озод қилинган эди.

Ш.Убайдаллаевнинг таъкидлашича, машҳур ўзбек шоири Ғафур Ғулом сулоласи бошида бир вақтлар Ўзбекистон президентининг қудратли маслаҳатчиси ҳисобланган Темур Алимов туради. Т.Алимовнинг яқинда сўнгги вақтларда эгаллаб турган камтарингина мансаби – Байналмилал маданият маркази раҳбарлигидан олиниши Ғ.Ғуломнинг набираси Б.Йўлдошев ва шоирнинг ўғли Қ.Ғуломовнинг лавозимидан кетиши билан давом этган.

“Б.Йўлдошев Ядро физикаси институти директори лавозимида қолгани билан сенаторликдан кетиши табиий. Бир ҳафтада сенаторлардан 2-3 таси янгиланяпти. Бу жараён маромида давом этса, Сенат ҳам 1-2 йилда янгиланиб қолади”, - деди таҳлилчи.

Ўтган ҳафтада Тошкент архитектура ва қурилиш институти ректори Бахтиёр Асқаров ҳам ўз вазифасидан озод этилди. Институт ўқитувчиларининг билдиришича, Б.Асқаров ректор вазифада 15 йилдан бери ишлаб келган. Институтда ўтказилган мажлисда унинг ёши 60 дан ўтгани ва ўз хоҳишига кўра ариза ёзгани ректорнинг ишдан олиниши сабаблари сифатида кўрсатилган.
XS
SM
MD
LG