Линклар

Ўзбекистоннинг “ёмон савдоси” ҳақида


Басира АҚШ ҳарбий контингентининг сўнгги самолёти Ўзбекистондаги Хонобод авиабазасини тарк этганига россиялик экспертлар ва сиёсатчилар томонидан турлича муносабатлар билдирилмоқда.

Россия коммунистик партияси вакили Евгений Копишевнинг фикрича, Ўзбекистондаги АҚШ ҳарбий базаси тугатилгани ҳақида хабарни яхши қабул қилиш керак. Зеро, Марказий Осиёда АҚШ ҳарбийлари бўлмагани маъқул.

“Собиқ иттифок давлатларида, хусусан, Марказий Осиёда АҚШнинг икки мақсади бор. Биринчи мақсад собиқ иттифоқ давлатларининг бирлашишига йўл қўймаслик бўлса, иккинчиси Хитойга ҳужум учун плацдарм яратишдир. Шу боис, АҚШ Ўзбекистонни Россиянинг душмани этиб кўрсатиш ва Хитой билан муносабатларини ёмонлаштирмоқчи бўлган”, - деди Е.Копишев.

Е.Копишев Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Американи мамлакатдан чиқариб юбориб ва Россияга қўл чўзиб жуда тўғри қарор қабул қилганини, чунки ўзбек халқи россияликлар билан қардош эканини таъкидлади.

“Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Москвадаги ваколатхонаси вакили Александр Петров Ўзбекистондан АҚШ ҳарбий контингенти чиқиб кетишини Андижон воқеаларидан кейин Вашингтоннинг Тошкентга кескин танқидий муносабатда бўлгани билан боғлади.

Россиядаги “Демократик иттифоқ” партияси етакчиси Валерия Новодворскаянинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийлар ўрнига Ўзбекистонда Россия армияси пайдо бўлиши Россия-АҚШ муносабатларига таъсир ўтказмайди. Усиз ҳам Россиянинг Америка билан алоқалари зўрға ушлаб турилибди.

“Аммо, - деди В.Новодворская, - Ўзбекистон учун бу (АҚШни чиқариб юбориш ва Россия билан яқинлашиш) жуда ёмон савдодир. Чунки Тошкент Ғарб цивилизациясига кириш имконини совет тузумидан чиқа олмаган, ўзига ўхшаган яна бир давлат билан, яъни Россия билан алоқага алмашди”.
XS
SM
MD
LG