Линклар

Москва Россия газини Украинага экспорт қилиш ва уни транзит йўли орқали Европага узатиш бўйича янги тўловлар ҳақида аниқ бир хулосага келмади.


Бугун Россия Бош вазири Михаил Фрадков Украина билан газ соҳасидаги ҳамкорлик борасида Киевга режалаган сафарини бекор қилди.
Украина Россия гази ва ëқилғисига ўта қарам ҳисобланиб¸ Россия газини Европага узатилишида транзит вазифасини бажаради. Украина айни вақтда Россия газини пасайтирилган нархда харид қилади¸ аммо Москва уни бозор нархида сотишни истайди.
Россия Энергетика ва Енгил саноат вазири Виктор Христенко телевидение орқали қилган чиқишида ҳамкорликнинг янги кўриниши бўйича аниқ бир хулосага келинмагани¸ аммо бозор шароитига ўтиш учун принципиал келишув ҳақидаги тушунча пайдо бўлганини айтди.
Христенкога кўра¸ келаси йил юз бериши мумкин бўлган муаммоларга дуч келмаслик учун¸ шу йил охирида ушбу масалалар ҳал қилинишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG