Линклар

Хитой табиатни мухофаза қилиш расмийлари мамлакатнинг шимолий шахри Харбиндаги заводлардан бирида портлаш юз бергани оқибатида дарë суви ифлосланганини айтди.


Портлаш бундан 10 кун илгари юз бериб¸ Сонгуа дарëсининг ифлосланишига сабаб бўлган эди.
Хейлонгжал вилояти губернатори Жанг Юи Харбинда қилган чиқишида расмийлар бўхронга қарши курашаëтганини айтди:
"Сонгуа дарëсидаги сувнинг ифлосланиши бир неча миллион одамни сув билан таъминлайдиган жойларни ëпилишга сабаб бўлди. Бу юзаки қарашимиз керак бўлган вазият эмас. Расмийлар ушбу вазиятга жиддий ëндошиб¸ одамларни яна сув билан таъминлаш учун нима қилиниши кераклиги ҳақида ўйланиши керак"¸ - деди Хейлонгжал вилояти губернатори.
Россия расмийлари Харбиндан 700 километр нарида жойлашган Хабаровск шаҳридаги ер ости суви ҳам ифлосланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG