Линклар

Туркманистон президенти Сапармурот Ниëзов яқин келажакдан бошлаб мамлакат гази Хитойга экспорт қилина бошланишини айтди.


Ниëзов бу ҳақда МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатлари темир йўл рахбарларининг Ашхабодда ўтган йиғилишида гапирди.
Ниëзовга кўра¸ Туркманистон транзит йўл Козоғистон ва Ўзбекистон орқали Шанхай шаҳрига 30 миллиард куб метрлик табиий газ узатади.
Туркманистон президенти Сапармурот Ниëзов Кремлга унинг Туркманистонга 108 миллион АҚШ долларилик қарзи борлигини эслатиб қўйди.
Ниëзовга кўра¸ Туркманистонга тегишли пул собиқ Шўро тузуми қулаганидан сўнг¸ Внешэкономбанкка депозит сифатида қўйилган.
Ниëзов мазкур масала 1993 йилдан бери кўтарилишини айтади.
XS
SM
MD
LG