Линклар

Грузия бугун атиргуллар инқилобининг икки йиллигини нишонламоқда.


Кеча бошланган байрам бугун асосий майдонда концерт дастурлари ва турли чиқишлар билан давом этади.
2003 йили Грузияда юз берган атиргуллар инқилобнинг асосий ташаббускорларидан бири Михаил Саакашвили бугун пойтахтдаги бош майдонда нутқ сўзлайди.
Аксарият гуржилар атиргуллар инқилобини мамлакатлари сиëсий тақдирини ҳал этган лаҳза¸ деган фикрда.
Бошқалар эса¸ инқилоб кутилганидек самара бермагани ҳамда иқтисодий ва сиëсий ислоҳотларнинг секин давом этаëтганидан норозилик билдирмоқда.
Кеча Тбилисида ўтган халқаро форумда Саакашвили хукумат фаолиятига алоҳида эътибор бериб¸ атиргуллар инқилобидан икки йил ўтиб¸ Грузия янги лидерлиги янада бирлашганини айтди.
Эстония президенти Арнолд Рутел¸ Руминия раҳбари Траян Басеску ва Украина президенти Виктор Юшенколар тантаналарда қатнашиш учун Тбилисига келди.
XS
SM
MD
LG