Линклар

logo-print

Қозоғистон Сенати бугун бир овоздан Россия билан чегара ҳақидаги келишувларини маъқуллади.


34 нафар сенаторнинг ҳаммаси шу йил бошида Россия ва Қозоғистон раҳбарлари томонидан имзоланган ҳужжатни ратификация қилинишига овоз берди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев унга қўл қўйганидан сўнг¸ келишув кучга киради.
Бугун Россия федерацияси консуллиги ва парламент юқори палатасининг ҳам мазкур лойиҳани кўриб чиқиши кутилмоқда.
Ўтган ҳафтада ҳужжатлар икки давлат парламентининг қуйи палаталари томонидан маъқулланган эди.
Мазкур келишувнинг кучга кириши узунлиги етти ярим минг километрни ташкил этадиган чегарага юридик асос солади.
XS
SM
MD
LG