Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабаний Эронга уч кунлик сафарини ниҳоясига етказиб¸ унинг сўнггида: “Бағдод ëн қўшниси билан энг яхши алоқаларни ўрнатишга тайëр”¸ - деб айтди.


Теҳрондан учиб кетиш олдидан журналистлар саволига жавоб берар экан¸ Талабаний Эрон хукумати Ироқ халқи ва хукуматини тинимсиз қўллаб қувватлашга ишонтирганини айтди.
Бир вақтлар бир-бирига душман ҳисобланган давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланаëтганининг белгиси сифатида¸ Теҳроннинг Ироққа бир миллиард АҚШ долларини кредитга бераëтгани¸ 10 миллион долларлик инсонпарварлик ëрдам кўрсатаëтгани¸ ëнилғи ва газ соҳасидаги ҳамкорликлар ва Эроннинг Хўрамшахр шахри билан Ироқнинг Басра шаҳрини боғлайдиган темир йўл ëтқизиш ҳақидаги ҳужжатлар имзоланганини айтиш мумкин.
Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабар қилишича Бағдодга қайтиш олдидан Жалол Талабаний Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Хусайнни Эронга қарши содир этган жиноятлари учун сўроққа тутилишига ваъда берган.
XS
SM
MD
LG