Линклар

Турбатлик ўзбеклар президент танлашда иккига бўлинди


Озодбек Қозоғистонда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови мамлакатнинг чекка туман ва қишлоқларида ҳам сайловолди кампанияси кучайиб, сиёсий ҳаёт қизишига олиб келди.

Бу ҳолатни мухолифат етакчиси, президентликка асосий номзодлардан бири сифатида кўрилаётган Жармахон Туяқбой туғилиб ўсган Қозиғурт туманида ҳам кузатиш мумкин. Аммо тумандаги 8,5 мингдан ортиқ киши яшайдиган қадимий Турбат қишлоғи аҳли, асосан, амалдаги президент Нурсултон Назарбоевга хайрихоҳлик билдиряпти.

Қишлоқ оқсоқолларидан бири Рихсихўжа аканинг айтишича, халқ Н.Назарбоевдан мамнун.

5,5 мингга яқин ўзбек истиқомат қиладиган Турбатда Ж.Туяқбойни қўлловчилар ҳам топилади. Табиийки, чегарадан ўтишдаги тўсиқлар, ўзбек мактаблари, ўзбекча адабиётлар етишмаслиги муаммоси бу ердаги ўзбекларга ҳам хос.

Баъзи ўзбеклар Ж.Туяқбой президент этиб сайланса, ўзбекларни қийнаётган бу муаммолар ечилишидан умид қилмоқда. Чунки мухолифат етакчисининг шу туманда туғилиб ўсгани, ўзбек халқи ҳаётига бефарқ эмаслиги уларни шундай умид билдиришга ундаяпти.

Туроб Тўла номидаги ўрта мактаб ўқитувчиси Зойир Калоновнинг таъкидлашича, Турбатда, асосан, Н.Назарбоев ва Ж.Туяқбойнинг сайловолди кампанияси олиб бориляпти. Бошқа уч номзодни эса халқ танимайди.
XS
SM
MD
LG