Линклар

Тошкент дунё курашчиларини чорлаяпти


Феруза 26 ноябрь куни бошланадиган кураш бўйича бешинчи жаҳон чемпионатига иштирок этиш учун Тошкентга ҳозиргача 40 мамлакат полвонлари етиб келди. Яна 17 давлатдан вакиллар келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Кураш халқаро уюшмаси президенти Комил Юсупов маълум қилди.

“Бу йилги биринчилик барча вазн тоифаларда бўлиб ўтиши билан аввалгиларидан фарқ қилади”, - деди К.Юсупов.

Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини Абдулла Тангриев, Давлат Чориев каби таниқли курашчилар ҳимоя қилади.

Матбуот анжуманида кураш тарихи, унинг халқаро спорт турига айланиш жараёни, кураш бўйича ўтказилган халқаро мусобақалар ҳақида тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

5-жаҳон чемпионати Тошкентнинг Юнусобод туманидаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG