Линклар

logo-print

Рустам Ҳамдамовнинг “Вокал параллеллари”


Басира Бир неча кундирки, Москвада “Владимир Спиваков таклиф этади” мусиқий фестивали доирасида асли тошкентлик рассом ва режиссёр Рустам Ҳамдамов асарлари кўргазмаси бўлиб ўтяпти.

Р.Ҳамдамов Россия давлат кинематография институтининг режиссёрлик факультетида Григорий Чухрай устахонасини тугатган. У “Менинг қалбим тоғларда”, “Кутилмаган қувончлар”, “Анна Карамазофф”, “Вокал параллеллари” каби фильмларда режиссёрлик қилган.

60 ёшни қаршилаган Р.Ҳамдамов “Вокал параллеллари” номли кўргазмасида акварелда ишланган 80 дан ортиқ асарини намойиш этмоқда. Улар орасида машҳур мода уйлари учун чизилган эскизлар, яқинда “Қозоқфильм”да суратга олинган “Вокал параллеллари” фильмининг персонажлари акс этган чизгилар ҳам бор.

Москвадаги “На Солянке” галлереяси ходимаси Вероника Узкова “Озодлик” мухбири билан суҳбатда Р.Ҳамдамов тасвирий санъатда ўз услубини яратганини таъкидлади.

“Бир қарашда Рустам Ҳамдамов ижодиётида мотивлар такрорланаяётгандек туюлади. Аслида эса уларнинг ҳар бирида янгича чизгини топиш мумкин. Ҳамдамовнинг суратлари рассом овози каби янграйди. Унинг ғоятда такрорланмас услубини бир қарашда ҳамма танийди. Шунинг ўзи яратувчиликнинг буюклигидан далолат беради. Бу рассом учун энг катта ютуқ”, - деди В.Узкова.
XS
SM
MD
LG