Линклар

logo-print

Фаластин расмийлари Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегара текширув пункти очилганини эълон қилди.


Рафах чегара пунктида бўлиб ўтган тантанали маросимда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам қатнашди. Бу Ғазо секторининг Исроил ҳудудини четлаб ташқи дунё билан бевосита боғланиши мумкин бўлган ягона текширув пунктдир.
Қуддус шаҳридаги Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Даниел Тауб бу ҳақда шундай деди:
“Исроил ўз қўшинлари ва саккиз ярим минг фуқаросини Ғазодан олиб чиққанидан кейин Рафах чегара текширув пункти очилди. Исроил Ғазони тарк этганидан кейин шу ҳудуд назорати тўлиқ фаластинликлар қўлига ўтди”.
XS
SM
MD
LG