Линклар

Афғонистон шимолида мина портлагани оқибатида швециялик тўрт ҳарбий яраланди.


НАТО етакчилигидаги тинчликпарвар халқаро кучлар матбуот вакили Косимо Аргентиерга кўра, яраланганлар дарҳол касалхонага олиб борилган, улардан бири оғир аҳволда.
Мозори Шариф шаҳри полицияси матбуот вакили Жон Дуранига кўра, Швеция ҳарбийлари бир неча автомобилда спорт тадбирига борган. Улар ортга қайтаётганида машиналардан бири ерга кўмилган минада портлаган. Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG